АҚШда бошпанасиз шахс самолётни олиб қочди
АҚШда 50 ёшли уйсиз эркак 150 минг долларлик хусусий самолётни олиб қочди, деб хабар бермоқда Independent. У самолётга миниб, 40 км масофани босиб ўтган, сўнг пляжга бориб қўнган. Қўниш чоғида самолёт бир неча марта ағдарилиб кетган, аммо эркакка зиён етмаган.
Маҳаллий полициячилар ўғрини қўлга олган, у Луис Густав Айрес исмли уйсиз бўлиб чиққан. У самолётни шунчаки ўғирламаганини, балки шу билан ҳукуматга аэропортлар жуда ёмон қўриқланишини кўрсатмоқчи бўлганини айтди. Ҳатто у самолётни олиб қочиб кетганидан кейин бу ҳақда дарҳол хабар топишмаган.
Эркак самолётни қандай ўт олдиргани номаълум. Айни пайтда у ҳибсда сақланмоқда.
Улашиш:
Шарҳлар