АҚШдаги черковда бир аёл отишма содир этди, қурбонлар бор
АҚШнинг Техас штати Лейквуд шаҳридаги черковда бир аёл отишма уюштирди, деб хабар беради NVCDFW телеканали полиция маълумотларига таяниб. Бир киши ҳалок бўлган.
30-35 ёшлардаги аёл бир қўлида узун винтовка (сойли милтиқ) кўтариб, иккинчи қўли билан эса ёш боланинг қўлидан тутган ҳолда черковга кирган.
Икки киши — беш ёшли ўғил бола ва 57 ёшли эркак жабрланган ва касалхонага ётқизилган. Бола оғир аҳволда, эркак эса оёғидан яраланиб, сони шикастланган.
Аёл полиция ходимлари томонидан отиб ташланган. Жабрланган бола аёл қўлидан еткалаб черковга олиб келган боладир. Аммо уни айнан ким яралагани номаълум.
Гувоҳлардан бири айтиб беришича, уч нафар қизи билан черков биносидан қочиб чиқаётган вақтида камида 20 марта ўқ узилганини эшитган.
Техас губернатори Грег Эббот Х ижтимоий тармоғида қайд этишича, Хьюстон мэри Жон Уийтмарга жиноятчини жавобгарликка тортишда ёрдам таклиф қилган. Шериф Эд Гонсалес ўт очган аёл Харрис округи депутатини отиб ташлаганини маълум қилди.
Отишма содир бўлган черков мамлакатдаги энг йирикларидан бири ҳисобланади. Унга ҳафтасига ўртача 45 минг киши ташриф буюради.
Шарҳлар