Афғонистон ОАВ 21 январь куни содир бўлган авиаҳалокатда тирик қолганларнинг фотосуратларини эълон қилди

Афғонистон ОАВ Россиянинг Falcon 10 самолёти ҳалокатидан омон қолган экипаж аъзоларининг суратларини чоп этди. Hurriyat нашрининг хабарига кўра, самолёт Афғонистон Ҳарбий-ҳаво кучлари қутқарув гуруҳи томонидан “узоқ ва тоғли ҳудуд”да топилган. Ҳалокатдан омон қолганлар вилоят марказига олиб кетилган, у ердан Mash телеграм-канали ёзганидек, уларни Кобулдаги касалхонага олиб бориш режалаштирилмоқда.

Shot телеграм-каналининг хабар беришича, учувчилар Дмитрий Беляков ва Аркадий Грачев, шунингдек, шифокор Павел Попов жиддий жароҳат олмаган. Каналнинг таъкидлашича, бошқа шифокор Игор Сивороткин интернетда тарқатилган суратда кўринмайди, бироқ Shot каналининг ёзишича, унинг аҳволи ҳам қониқарли сифатида баҳоланмоқда.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.