Афғонистонда 1,4 миллион қиз толиблар сабабли ўрта ва олий таълимдан маҳрум
Афғонистонда 1,4 миллион қиз толиблар сабабли ўрта ва олий таълимдан маҳрум. Бундай маълумотлар Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича агентлиги (ЮНEСКО) томонидан тақдим этилган. Ташкилот ҳисоб-китобларига кўра, ҳозир бу кўрсаткич 2023 йил апрель ойидагига нисбатан 300 мингга кўп.
ЮНEСКО шунингдек, агар бу рақамга толиблар тақиқланган пайтда мактабда ўқимаган қизлар қўшилса, уларнинг умумий сони қарийб 2,5 миллионни ташкил этишини қайд этган. Бу мамлакатдаги мактаб ёшидаги қизларнинг 80 фоизини ташкил этади, дея таъкидлайди ҳисобот муаллифлари.
ЮНEСКО маълумотларига кўра, толиблар бошқарувидаги Афғонистон аёлларга ўрта ва олий маълумотга эга бўлиши тақиқланган дунёдаги ягона давлатдир. Террорчи гуруҳ уч йил аввал АҚШ ўзининг сўнгги қўшинларини олиб чиқиб кетганидан сўнг мамлакатда ҳокимиятни қўлга киритган эди.
Шарҳлар