Россия африкалик талабаларни урушга жўнатмоқда — Bloomberg
Россия ҳукумати африкалик талабалар ва ёш муҳожир ишчиларни Мудофаа вазирлиги билан шартномалар тузишга тобора кўпроқ мажбурламоқда, уларга талаб ава ишчи визаларини узайтирмаслик билан таҳдид қилмоқда. Бу ҳақда Bloomberg европалик мансабдорларга таяниб хабар берди. Шу тариқа армияда хизмат қилишга жалб этилган чет элликлар Харьков вилоятидаги жангларда қатнашиш учун ҳам юборилмоқда.
Агентлик қайд этишича, бундай ёндашувни аввалроқ “Вагнер” гуруҳи қўллаган эди. Манбаларга кўра, Россия тўлиқ кўламли истилонинг энг бошидан буён муҳожир ва талабаларни урушда қатнашишга мажбурлаган. Бундай ҳарбий хизматчилар айниқса оғир талафотларга учрайди, чунки улардан хавфли ҳужум операцияларида — Россия Қуролли кучларининг тайёргарлиги кучлироқ бўлинмаларини ҳимоя қилиш учун фойдаланилади.
Украина разведкаси даъво қилишича, Россия чет эллик ёлланма аскарларни жалб қилиш учун камида 21 та мамлакатда, шу жумладан, Африканинг бир нечта давлатларида глобал кампания олиб бормоқда.
Маълумотларга кўра, Россияда жами 35—37 минг нафар африкалик талаб таҳсил олади. Россия ОТМлари ҳар йили ажратилган квоталар бўйича мутлақо бепул ўқиш учун Африка мамлакатларидан олти мингга яқин абитуриентни танлаб олади.
Шарҳлар