AirPods қулоқчинлари ўғирланган 575 минг долларлик спорткар ва жиноятчини топишга ёрдам берди

Фото: Overclockers.ru

АҚШ полицияси эгаси салонда қолдирган AirPods  қулоқчинлари туфайли 2023 йилда чиқарилган қиймати 575 минг долларлик ўғирланган Ferrari автомобилини топди. Бу ҳақда Apple Insider портали хабар беради.

Полиция қулоқчинларни ёқилғи қуйиш шохобчасигача кузатиб борган. Гумонланувчи қочишга муваффақ бўлган бўлса-да, унинг шахси бошқа йўқолган қурилма – шахсий iPhone орқали тезда аниқланган, у машинадан чиқиб кетаётганида уни тушириб қолдирган. Жиноятчи Уотерберилик 22 ёшли Дион Шонттен эканлиги аниқланган, у ҳибсга олинган ва транспорт воситасини ўғирлашда айбланган.

Унинг шериги 19 ёшли Кион Вебстер ҳам ҳибсга олинган. Тергов натижаларига кўра, иккала гумондор ҳам ўғирланган машинани навбатма-навбат бошқарган. Уотербери полицияси бошлиғи Фернандо Спаньолонинг таъкидлашича, Вебстерда аллақачон автоуловларни ўғирлаш ва бошқа жиноятлар билан боғлиқ еттита айблов бор.

Қайд этилишича, автомобиль эгаси салонда қолдирган наушниклар автомобиль ўғрисининг iPhone қурилмаси ёнида бўлгани туфайли уларнинг аниқ геолокациясини “Локатор” иловасига жўнатишда ёрдам берган, бу эса Ferrari автомобилини топишга ёрдам берган.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.