Аёлларга меҳнат ҳақини паст тўлагани учун Apple компанияси судга берилди
Apple компаниясининг икки ходими Жастина Чонг ва Амина Сальгадо компанияни Калифорния штатининг меҳнатга тенг ҳақ тўлаш тўғрисидаги қонунини бузганликда айблади.
Сан-Франциско судига тақдим этган даъволарида улар раҳбарият муҳандислик ва маркетинг бўлимларида ҳамда Калифорниядаги AppleCare компаниясида ишлайдиган 12 000 нафар аёлга тизимли равишда кам ҳақ тўлаганини айтишмоқда.
Apple компаниясида 10 йилдан ортиқ ишлаган даъвогарларнинг айтишича, бир хил миқдордаги иш учун меҳнат ҳақи компаниядаги эркаклар ва аёллар ўртасида сезиларли даражада фарқ қилади.
Чоннинг сўзларига кўра, у худди шу ишни бажарадиган эркак ҳамкасбига қараганда 10 минг долларга кам маош олган. Мукофотлар ва иш натижалари бўйича бонуслар масаласида ҳам раҳбарият эркакларга устунлик берган.
Даъвогарлар мавжуд муаммонинг сабабларидан бири сифатида янги ходимлар учун иш ҳақи уларнинг умидлари ва олдинги иш жойларидаги даромадларидан келиб чиқиб белгиланадиган иш ҳақини кўрсатишмоқда. Бу усул «эркаклар ва аёллар ўртасидаги тарихий иш ҳақи номутаносиблигини сақлаб қолди», дейди Сальгадо ва Чон.
Шарҳлар