Бир оила қотиллари умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди

5 кишидан иборат оилани ўлдирган тўрт нафар фуқаро умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Шу йилнинг май ойида Қўшработ туманида ушбу оиланинг барча аъзолари Damas автомобилида ўлик ҳолда топилган.   

Самарқанд вилоят суди Ғолиб Ташанов, Жаҳонгир Усмонов, Шамшиддин Эсонбоев ва Хабибулло Нурмановни жазони махсус режим колонияларида ўташ билан умрбод озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилди.

Улар “қасддан қотиллик содир этиш”, “босқинчилик” ва “транспорт воситасини олиб қочиш” моддаларида кўзда тутилган жиноятларни содир этишда айбланди. Ғолиб Ташанов ва Жаҳонгир Усмонов, шунингдек, гиёҳванд моддалар айланмасида ҳам айбдор деб топилган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.