“Ал-Ахбор”: Исроил Ливанга июнь ойи ўртасида ҳужум қилади — британиялик манбалар
Ливаннинг “Ҳизбуллоҳ” ташкилотини қандайдир муросага келтиришга ва Исроил чегарасидан узоқлашишга кўндирмоқчи бўлган хорижлик воситачилар сўнгги пайтларда Ливан ҳукуматига Исроил “Ҳизбуллоҳ”га қарши кенг кўламли ҳужум уюштиришга қарор қилганини айтишмоқда.
“Ал-Ахбор” газетасининг ёзишича, энг жиддий огоҳлантириш инглизлар томонидан берилган, унга кўра Исроилнинг “Ҳизбуллоҳ”га қарши операцияси июнь ойи ўрталарида бошланади.
Бундан ташқари, яқинда Доҳага ташриф буюрган Ливан друзлари етакчиси Валид Жумблатнинг айтишича, қатарликлар уни Исроилнинг Ғазо секторидаги урушни тугатишни истамаслиги ва “Ҳизбуллоҳ”га ҳужум қилиш нияти ҳақида огоҳлантирган.
Араб манбалари ҳам Исроил ҳарбийлари “Ҳизбуллоҳ”га қарши кенг кўламли операция ўтказишни талаб қилаётганини тасдиқламоқда.
Яқинда Ливан парламенти спикери Набиҳ Бери Байденнинг эмиссари Амос Хохштейн билан телефон орқали суҳбатлашган ва у Қўшма Штатлар нафақат Ғазода сулҳ, балки Исроил-Ливан чегарасида ўт очишни тўхтатишни ҳам ўз ичига олган келишув таклиф қилмоқчи эканлигига ишонтирган, лекин у тилга олинган тафсилотларни келтирмаган.
Шарҳлар