Алексей Навальнийнинг жасади онасига топширилди
Россия ОАВлари Алексей Навальнийнинг жасади онасига берилганини ёзмоқда. “Людмила Ивановна [Навалнийнинг онаси – таҳр. ] Салеҳардда. Дафн маросими ҳали олдинда. Расмийлар уларни оила хоҳлаган тарзда ва Алексейга муносиб тарзда амалга оширишга халақит берадими ёки йўқлигини билмаймиз. Маълумотлар пайдо бўлиши билан хабар берамиз”, — деган ўлдирилган сиёсатчининг иттифоқчиси Кира Ярмыш.
Аввалроқ Юлия Навальная жасади оиласига берилмаган Алексей Навальний ўлдирилганидан кейин тўққиз кун ўтиб мурожаат йўллаганди.
“Путин ҳозир қилаётган иши нафратдир. Йўқ, бу ҳатто нафрат ҳам эмас, бу қандайдир шайтонизм, бутпарастлик. Унинг танаси билан нима қилишни режалаштиряпсиз? Ўлдирган одамингни масхара қилиб, қанчалик пастга йиқиласан?”, – дея қўшимча қилган Навальная.
Аввалроқ Навальнийнинг онасига ўғлини дафн қилиш учун янги шартлар қўйилган эди.
Шарҳлар