Озарбайжон ва Арманистон бир-бирини чегарада ўқ узишда айблади
![](https://anhor.uz/wp-content/uploads/2024/02/shutterstock_2206365403-1-1024x576-1.jpg)
Озарбайжон Арманистон томонидан ўз қўшинларига ҳужум қилгани ҳақида хабар берди, Ереван бу хабарларни рад этди ва ўққа тутишда Бокуни айблади.
“24 февраль куни маҳаллий вақт билан соат 12:45 да Арманистон қуролли кучлари бўлинмалари Басаркечяр туманининг Юхари Шоржа аҳоли пункти йўналишида жойлашган позициялардан Озарбайжон қўшинлари позицияларига қарата Калбажар туманидаги Еллижа аҳоли пункти йўналишида ўқ узди”, — дейилади Озарбайжон Мудофаа вазирлигининг баёнотида.
Арманистон Мудофаа вазирлиги Озарбайжон томони берган маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини билдирди. Шу билан бирга, хабарга кўра, маҳаллий вақт билан соат 12:30 да Озарбайжон Қуролли кучлари бўлинмалари Гегаркуник вилоятининг Верин Шоржа ҳудудида жойлашган арман позицияларига қарата ўт очган.
If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.
Шарҳлар