Украина Канада билан хавфсизлик тўғрисида битим имзолади

Фото: Владимир Зеленский и Джастин Трюдо (пресс-служба Офиса президента)

Украина ва Канада кенг кўламли Россия босқинининг икки йиллиги муносабати билан хавфсизлик кафолатлари тўғрисида келишув имзолади. Бу ҳақда «РБК-Украина» президент Владимир Зеленский баёнотига асосланиб хабар беради.

Зеленскийнинг сўзларига кўра, бугун Украина икки йил аввалгидан кучлироқ, чунки бугун яна бир хавфсизлик шартномаси имзоланди, бу Украина халқи ва айниқса, Украина аскарларининг позициясини мустаҳкамлайди.

“Канада Бош вазири Жастин Трюдо ва мен Украина ва Канада ўртасида хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги битимни имзоладик. Ҳужжатда Канада 2024 йилда Украинага 3 миллиард Канада долларидан ортиқ макромолиявий ва мудофаа ёрдами ажратиши назарда тутилган”, — деди у.

Президент бу кучли ва ўз вақтида қабул қилинган қарор эканини, Украина мустаҳкамлигини кучайтиришга муҳим ҳисса қўшишини таъкидлади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.