Алиев Блинкендан Озарбайжоннинг ички ишларига аралашмасликни талаб қилди
Озарбайжон президенти Илҳом Алиев АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкенга инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш баҳонасида Озарбайжоннинг ички ишларига аралашишга йўл қўйилмаслиги борасидаги ўз позициясини билдирди. Бу ҳақда Озарбайжон давлат раҳбарининг матбуот хизматига таяниб, АзерТадж Озарбайжон давлат агентлиги хабар беради.
Аввалроқ Озарбайжон президенти матбуот хизмати Илҳом Алиев ва АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен ўртасидаги телефон суҳбати бўйича Озарбайжон раҳбари Ғарбда Бокунинг Арманистонга ҳужум қилиш режалари ҳақида тарқалган айбловларни рад этгани ҳақида хабар берган эди.
“Телефон суҳбатида кўплаб масалалар, жумладан, Озарбайжондаги инсон ҳуқуқлари масаласи ҳам кўтарилди. Президент Илҳом Алиевнинг қайд этишича, инсон ҳуқуқлари масаласи баҳонасида Озарбайжоннинг ички ишларига аралашишга уринишлар мутлақо қабул қилиниши мумкин эмас. Биз бир қатор Ғарб давлатларининг бу борадаги икки томонлама стандартларга асосланган холис баёнотларини қабул қилмаймиз. Шу муносабат билан давлат раҳбари Блинкенга Арманистонда мухолифат вакилларининг ҳибсга олингани ва ҳатто уларнинг ҳибсда ўлими ҳолатлари, шунингдек, инсон ҳуқуқлари поймол этилиши ҳолатлари ҳақида эслатиб ўтди ва шу нуқтаи назардан Ғарб давлатларининг сукут сақлаши тушунмовчиликларга сабаб бўлаётганини таъкидлади. ва бу каби фактлар икки томонлама стандартларнинг яққол намунасидир”, — дейилади хабарда.
Шарҳлар