Амалга оширилган рейддан кейин 60 нафар муҳожир Россиядан чиқариб юборилди

фото: m.fishki.net

Москва вилоятининг Одинтсово туманидаги ётоқхонада ўтказилган рейддан сўнг 60 нафар муҳожир Россиядан чиқариб юборилади, деб ёзади РБК Москва вилояти полиция бошқармаси матбуот хизмати раҳбари Татяна Петровага таяниб.

“Рейд натижасида 110 нафар аҳоли – Яқин Шарқ ва Осиё мамлакатлари фуқаролари ҳисоби маълумотлар базалари орқали текширилди”, деган Петрова. Россия Федерациясида бўлиш режимини бузиш моддаси бўйича 60 кишига протоколлар тузилиб, уларга 5 минг рубл миқдорида жарима тўлаш талаб қилинган ва мамлакатни тарк этиш юклатилган.

Илгари Давлат Думаси бир гуруҳ шахслар томонидан жиноят содир этиш мақсадида ноқонуний миграцияни ташкил этишни ўта оғир жиноят деб таснифловчи қонун қабул қилган эди. Энди бу ҳуқуқбузарлик учун 8 йилдан 15 йилгача қамоқ жазоси, 3 миллиондан 5 миллион рублгача жарима ва мансабдорлик ҳуқуқидан маҳрум қилиш назарда тутилган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.