«Америка бизга хиёнат қилмайди». Зеленский — Ғарб ёрдами ҳақида

Владимир Зеленский
Фото: Global Look Press/Keystone Press Agency

Украина президенти Владимир Зеленский матбуот анжуманида Ғарб давлатлари Украинага ёрдам беришда давом этиши ҳақида фикр билдирган.

«Америка бизга хиёнат қилмайди», – деган Зеленский, Қўшма Штатлардан янги ёрдам пакети ажратилиши ҳақида, Конгресс бир неча ҳафтадан бери келишувга эриша олмаётганлиги қайд этилган.

Украина президенти, шунингдек, ЕИ “яқин келажакда” Киевга ҳам маблағ ажратишига ишонч билдирди. Унинг фикрича, агар 50 миллиард еврони ўтказиш бўйича келиша олмаса, ёрдамнинг “бошқа механизмлари” бўлиши қайд этилган.

Венгрия Украинага Европа Иттифоқидан 50 миллиард евро миқдорида иқтисодий ёрдам ажратилишига қарши чиқмоқда. Қўшма Штатларда Жо Байден маъмурияти Украина учун янги ёрдам пакетини талаб қилмоқда. Конгрессдаги республикачилар демократлардан бошқа масалаларда ён беришни талаб қилиб, бунга қарши бўлишмоқда.

Матбуот анжуманида Зеленскийдан Ғарб ёрдами билан боғлиқ муаммолар урушда мағлубиятга олиб келишига ишонасизми, деб сўрашган. У эса босқиннинг бошида вазият сезиларли даражада ёмонроқ эди, деб жавоб берган.

«Би-би-си» журналисти Зеленский билан суҳбатда Украина Ғарб томонидан қўллаб-қувватланмаслиги билан боғлиқ муаммоларга дуч келаётганини таъкидлаб, президент буни урушдаги мағлубиятнинг бошланиши деб ўйлайдими, дея юзланган.

«Йўқ. Бундай деб ўйламайман. Биз жуда оғир аҳволда эдик, давлатимизнинг деярли барча марказий ҳудудлари ишғол қилинди, инфратузилма объектлари қўлга олинди, йўллар тўсилди, биз бутунлай қамалда эдик. Биз сабр қилдик. Ва бундан кейин қиш келди, лекин биз ҳам омон қолдик, деган. Шунингдек, энди бизда вазият бошқача. Сиз айтаётган хавф ҳар доим мавжуд. Аммо ғалабани яқинлаштириш учун сўз билан эмас, амал билан курашиш ва ишониш керак”, — деган Зеленский.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.