Американинг Ф-35 самолётлари Украина устидаги миссияларда қатнашмоқда

Фото: unian

Сингапур мудофаа вазири Нг Энг Хеннинг айтишича, Америка Ф-35 самолётлари Украина ҳудуди устидаги миссияларда фаол иштирок этмоқда. Ушбу миссияларнинг мақсади Россия зенит-ракета тизимларининг аниқ жойлашувини аниқлашдан иборат.

“Сўнгги ҳаракатларда Қўшма Штатлар ўзининг Ф-35 самолётларини Украинада Россиянинг зенит-ракета тизимларини жойлаштирилишини аниқлаш учун сафарбар қилди. Йиғилган разведка маълумотлари кейинчалик НАТО мамлакатларида тарқатилади”, — деб ёзмоқда bulgarianmilitary.com.

Порталнинг таъкидлашича, худди шундай ҳолатлар яъни Ф-35 Украинани қўллаб-қувватлаш мақсадида ўтган йилнинг апрел ойида ҳам қайд этилган эди. Ушанда америкалик учувчининг гапларига кўра, у бошқарган Ф-35 самолёти Беларус-Украина чегараси яқинида жойлашган Россия С-300 тизимининг жойлашувини аниқлаш учун ишлатилган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.