Анқарадаги теракт оқибатида тўрт киши ҳалок бўлди
Анқарадаги Туркия аэрокосмик компанияси биносига уюштирилган ҳужум оқибатида 4 киши ҳалок бўлган. Янгиланган маълумотлар Ражаб Эрдўғон томонидан Қозондаги БРИКС саммитида эълон қилинди.
Аввалроқ мамлакат Ички ишлар вазирлигининг раҳбари Али Ерликая 3 киши ҳалок бўлгани ва 14 киши яралангани ҳақида хабар берган эди.
“Аллоҳ шаҳидларимизни раҳматига олган бўлсин, ярадорларимизга эса тезроқ шифо тилайман”, – дейди Али Ерликая. У “бу жирканч ҳужумни” қоралаб, терроризмга қарши курашишни давом эттиришга ваъда берди.
Улашиш:
Шарҳлар