,

Андижон аэропортини ДХШ асосида реконструкция қилиниши мумкин

Фото: Uzbekistan Airports

Пойтахтда бўлиб ўтаётган “ИИИ Тошкент халқаро инвестиция форуми” доирасида Транспорт вазири Илҳом Махкамов Саудия Арабистонининг “Vision Invest” компанияси раҳбари Омар ал-Мидани билан учрашув ўтказди.

«Учрашувда транспорт инфратузилма лойиҳаларини ДХШ асосида амалга ошириш ва ушбу йўналишдаги ҳамкорлик масалалари муҳокама этилди. Компания Андижон халқаро аэропортини давлат-хусусий шериклик шартлари асосида, ўз маблағи ҳисобидан реконструкция қилиш ва уни келажакда замон талаблари асосида бошқариш истагини билдирди», – дейилади хабарда.

Музокаралар натижасига кўра, инвестор олти ойгача бўлган даврда ўрганишлар ўтказиши ҳамда лойиҳа таклифларини тайёрлаши бўйича дастлабки Келишув имзоланган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.