,

Анталияда бир ҳафта ичида олти кишининг жасади топилди

Фото: Global Look Press

Туркиянинг Анталия вилояти соҳилларида сўнгги беш кун ичида олти кишининг жасади топилди, деб хабар беради NTV телеканали.

Унинг маълумотларига кўра, ёш бола ва катта одамга тегишли илк икки жасад 17 январь куни Алания тумани ва Манавгат шаҳрида аниқланган, 20 январь куни эса Манавгат ва Серик шаҳрида яна икки киши ўлик ҳолда топилган. Таъкидланишича, бешинчи мурда аёл кишига тегишли бўлиб, у 18 кун аввал бедарак йўқолган, энди эса унинг Истанбулда истиқомат қилувчи оиласи экспертиза ўтказилиши учун Анталияга етиб келган.

21 январь куни Анталиянинг Аксу туманида жойлашган беш юлдузли меҳмонхона пляжида эркак кишининг жасади топилган. Воқеа жойига қирғоқ соқчилиги, полиция ва тиббий бригада жўнатилган. NTV телеканали одамларнинг ўлимини ноқонуний муҳожирларни ташувчи қайиқнинг чўкиб кетиши билан боғламоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.