АҚШ Адлия вазирлиги Apple’га қарши даъво берди. Компания смартфонлар бозорини монополлаштиришда айбланмоқда
АҚШ Адлия вазирлиги Apple’га қарши судга даъво киритиб, компанияни смартфонлар бозорини монополлаштиришда ва рақобатни бостиришда айблади, деб ёзади Meduza.
Идора даъвосида айтилишича, компания “ноқонуний равишда рақобатчиларни ва истеъмолчилар имкониятларини чеклаш учун ўзининг oPhone устидан назорати”дан фойдаланган. Адлия вазирлиги Apple’ни янги иловалар сони ошишига халал беришда ва рақобатчи маҳсулотлар жозибадорлигини пасайтиришда айбламоқда.
Даъвода АҚШ Адлия вазирлиги талқини бўйича, компания томонидан кўрилган бир нечта чора-тадбирлар санаб ўтилган. Хусусан, у ерда “истеъмолчиларга рақобатчи смартфон платформаларини алмаштиришни осонлаштириши мумкин бўлган” иловалар блокланган, бегона рақамли ҳамёнлар чеклангани, бошқа компаниялар томонидан ишлаб чиқарилган ақлли соатлар “функционаллиги камайтирилгани” ҳақида айтилади. Бундан ташқари, Apple, Адлия вазирлигига кўра, фойдаланувчилар iPhone’дан фойдаланишда давом этишга мажбур бўлиши учун, бошқа қурилмаларда хабарлар юбориш учун ўз иловаси сифатини пасайтириб қўйган.
Apple АҚШ Адлия вазирлиги айбловларини рад этди ва даъво компаниянинг асосий фаолиятига таҳдид солишини айтди.
Таъкидланишича, бу 14 йил ичида АҚШ Адлия вазирлиги томонидан монополияга қарши қонун бузилиши эҳтимоли юзасидан Apple’ни судга бериши билан боғлиқ учинчи ҳодисадир. Аммо компания биринчи марта “ўзининг устунлик ҳолатини ноқонуний равишда сақлаб қолиш”да айбланмоқда.
Шарҳлар