АҚШ Исроилни Эронга жавоб зарбаси беришда кўмаклашмаслиги ҳақида огоҳлантирди
АҚШ Исроилга Эрон ҳудудига ҳужумда ёрдам бермайди. Бу ҳақда ABC телеканали ўз манбаларига таяниб хабар берди. Улардан бирининг айтишича, бу ҳақда Пентагон раҳбари Ллойд Остин Исроил мудофаа вазири Йоав Галантга 14 апрель куни шахсий суҳбат чоғида маълум қилган.
“Исроилда ўзини ҳимоя қилиш учун ҳаракат эркинлиги бор деб ҳисоблаймиз”, — дея маълум қилган Оқ уйнинг юқори мансабли вакили телеканалга. Исроилга Эрон ҳудудига зарбалар беришда ёрдам кўрсатиш ҳақидаги саволга жавобан, у: “Биз бунда қатнашишимизни тасаввур қила олмаймиз”, — деди.
14 апрелга ўтар кечаси Эрон юзлаб дронлар ва ракеталар ёрдамида Исроил ҳудудига ҳужум қилди, улар АҚШ ва Буюк Британия кўмагида уриб туширилди. Зарба 1 апрель куни Исроил томонидан Эроннинг Дамашқдаги элчихонасига қилинган ҳужумга жавобан берилди. Шундан кейин Исроил армияси Бош штаби бошлиғи Герци Халеви Исроил Эронга жавоб зарбаси беришини айтди. Аммо 14 ёки 15 апрелга режалаштирилган ҳужум АҚШнинг низо кучайишига йўл қўймаслик ва масалани дипломатик йўл билан ҳал қилиш ҳақидаги даъватлари туфайли бекор қилинди.
Шарҳлар