АҚШ Хитой, Туркия ва МДҲ давлатлари банклари топ-менежерларини Россия билан ишлаш оқибатлари ҳақида огоҳлантирди
АҚШ ҳукумати Россияни халқаро ҳисоб-китоблар тизимидан четлаштириш бўйича манзилли чораларга ўтди ва чет эл банклари топ-менежерларини Россия ташкилотлари билан ҳамкорлик рисклари ҳақида шахсан огоҳлантиришни бошлади, деб ёзади “Ведомости” манбаларга таяниб.
Уларнинг айтишича, АҚШ Туркия, Хитой, БАА, Қатар ва МДҲ мамлакатлари банклари топ-менежерларига огоҳлантиришлар юборган. Натижада Россия банкларининг чет эл кредит ташкилотларидаги корреспондентлик ҳисобларининг ўртача “ҳаёт муддати” ярим йилгача қисқарди.
АҚШ Молия вазирлиги вакили Америка расмий шахслари давлат ва хусусий сектор билан санкциялар остига тушган Россия молиявий ташкилотлари билан бизнес олиб бориш ҳамда “Мир” каби тўлов тизимларидан фойдаланиш рисклари борасида суҳбатлар олиб борилганини тасдиқлади.
Шарҳлар