АҚШ КХДР билан ҳамкорлик қилган Россия компанияларига қарши санкциялар киритди
АҚШ ва Жанубий Корея Шимолий Кореянинг оммавий қирғин қуролини яратиш дастурини қўллаб-қувватлаганлик учун Россия, Хитой ва Бирлашган Араб Амирликларидан олти нафар жисмоний ва икки нафар юридик шахсга нисбатан санкциялар жорий қилди. Бу ҳақда АҚШ Молия вазирлиги сайтида хабар берилди.
Санкциялар остида бошқа халқаро фирмалар билан бир қаторда Россиянинг “Алис” компанияси ҳам тушган бўлиб, у Владивостокда жойлашган ва КХДРнинг АҚШ чекловларига учраган Chinyong компанияси билан алоқадордир. Вашингтон даъво қилишича, Chinyong Россия ва Лаосда ишлаётган “минглаб шимолий кореялик ИТ-мутахассислар”ни бошқариш учун компаниялар ва вакиллар тармоғидан фойдаланади.
Шунингдек, Вашингтон ва Сеул олти нафар шимолий кореяликка қарши санкциялар киритди, улар орасида КХДРнинг Daesong Bank ва Jinmyong Joint Bank банклари бор.
Аввалроқ КХДР Россияга қурол-яроғ етказиб берганидан кейин Россия Шимолий Кореянинг Россия банкига қўйилган 30 миллион доллар музлатилган маблағларнинг 9 миллионини блокдан чиқаргани, ва, эҳтимол, унга халқаро банк тармоқларидан фойдаланиш имкониятини қўлга киритишда ёрдам бераётгани ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди.
Шарҳлар