АҚШда икки бошли бузоқ тузилди

теленок
Фото: Centralasia.media

Американинг Луизиана штатида икки юзли — тўрт кўз, иккита бурун, оғиз ва қулоқли бузоқ туғилди.

Ҳайвонга Deux Face номи берилди, француз тилидан таржима қилганда «deux» «икки» деган маънони англатади, деб ёзади Associated Press.

Бузоқ 10 кунлик. Ферма хўжайини Дон Бро бузоқнинг тирик туғилишини мўъжиза деб атади.

«Бузоқ қисқа умр кўриши ва фақат бир неча кун яшаши мумкин», – дея қайд этади Бро.

Унинг сўзларига кўра, полицефалияли бузоқларнинг аксарияти ўлик туғилади – эҳтимоллик 1 миллиондан 400 миллионгача.

Баъзи ҳайвонлар бир неча соат ёки кун яшайди.

Полицефалия битта эмбрионнинг тўлиқ ажралмаслиги ёки иккита алоҳида эмбрионнинг тўлиқ қўшилмаслиги натижасидир. Вазият бир нечта бошларнинг мавжудлиги билан характерланади.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.