Туркия Эрдўғоннинг АҚШга ташрифи қолдирилганини тасдиқлади
Туркия Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Онжу Кечели президент Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг АҚШга ташрифи қолдирилганини тасдиқлади, деб ёзади “Коммерсантъ”. У буни графиклардаги номутаносибликлар билан изоҳлади.
“Туркия ва АҚШ ўртасида юқори даражадаги мулоқот давом эттирилади”, — деди Кечели Reuters’га.
Аввалроқ ташрифнинг қолдирилгани ҳақида Reuters манбаларига таяниб ёзганди. Сафар ҳақида расман маълум қилинмаган. Туркия ва АҚШ президентлари учрашуви 2019 йилдан буён биринчиси бўлиши керак эди.
Ўтган ҳафта Эрдўғон яқин орада унинг Владимир Путин билан учрашуви масаласи ҳал бўлиши мумкинлигини билдирганди. Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Путиннинг Туркияга сафари бўладиган аниқ сана ҳозирча белгиланмаганини айтди.
Шарҳлар