АҚШнинг Теннесси штатида самолёт қулаб тушди, бир неча киши ҳалок бўлди

Фото: wate

АҚШнинг Теннесси штати Нэшвилл шаҳрида кичик самолёт қулаб тушди, бир неча киши ҳалок бўлди, деб хабар беради Нэшвилл шаҳар полиция бўлими.

Ҳодиса Ғарбий Нэшвиллда, 40-штатлараро автомагистраль бўйида, савдо маркази орқа томонида юз берган.

Маълумотларга кўра, самолёт учувчиси двигатель билан муаммолар юзага келгани туфайли, Жон Тюн аэропортига шошилинч қўниш учун рухсат сўраган. Полиция хабар беришича, самолётда бўлган одамларнинг барчаси ҳалок бўлган, аммо бортда неча киши бўлгани ҳозирча номаълум.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.