Қарағандалик таниқли тадбиркор ЙТҲда ҳалок бўлди
Қозоғистоннинг Қарағанда вилоятида таниқли тадбиркор Пётр Васильченко йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ҳалок бўлди, деб ёзади Tengrinews.kz “Вечерняя Караганда” нашрига таяниб.
Қайд этилишича, йўл-транспорт ҳодисаси (ЙТҲ) 23 февраль куни Қарағанда-Балхаш автомобиль йўлининг Ақшатау қишлоғи яқинида содир бўлган.
“Пётр Васильченко бошқарувидаги «Мерседес» автомобили ва Газель машинаси тўқнашиб кетган. Немис машинасининг ҳайдовчиси олган тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида вафот этган. Унинг рафиқаси шифохонага олиб кетилди”, — дейилади хабарда.
Аниқлик киритилишича, Пётр Васильченко Қарағандадаги «Орион» нон маҳсулотларини пишириш бўйича йирик компания асосчиси ва директори бўлган.
Бундан ташқари, 2022 йил май ойида у Ерлан Нигматулиндан “Балхаш Нан” нон заводини ҳам сотиб олган.
Шарҳлар