Аргентина президентининг ислоҳотларига қарши намойишлар тўқнашувларга айланиб кетди
Буэнос-Айрес полицияси қонунчиликка ўзгартиришлар муҳокама қилинган Миллий Конгресс биноси яқинида Аргентина президенти Хавьер Милей ислоҳотларига қарши намойишни тарқатиш учун кўздан ёш оқизувчи газ ва сув пуркагичлардан фойдаланди.
Ислоҳотлар миллионлаб аргентиналикларга зарар етказишини айтган намойишчилар полицияга “молотов коктейли” ва тошлар улоқтириб, икки машинани ёқиб юборган. Бир неча намойишчи яраланган.
Аргентина Хавфсизлик вазирлигининг AFP нашрига маълум қилишича, камида тўққиз нафар полициячи ҳам яраланган. 10 киши ҳибсга олинган.
Улашиш:
Шарҳлар