Арманистон Россиянинг “Мир” карталарига қарши санкцияларга қўшилади
Март охирида Арманистоннинг деярли барча банклари Россиянинг “Мир” тизими карталарига хизмат кўрсатишни тўхтатади.
“РБК” манбаси маълум қилишича, шу йилнинг 30 мартидан Арманистонда кўпчилик банклар банкоматларида ва POS-терминалларида “Мир” карталари ишлашдан тўхтайди.
Фақат “ВТБ Арманистон” бундан мустасно, аммо ушбу банк россиялик релокантлар орасида машҳур эмас.
Вашингтон феврал охирида “Мир” тизимига қарши санкциялар киритган эди. Ушбу тўлов тизимидан Хитойнинг UnionPay тўлов тизими, шунингдек собиқ СССР мамлакатлари — Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон ва бошқалар воз кечган.
Улашиш:
Шарҳлар