Арманистон ва Озарбайжон шимолий чегарадан ўз қўшинларини олиб кетишга қарор қилди
Арманистонлик чегарачилар 24 май куни Товуш вилоятида Озарбайжон билан чегарани қўриқлашга киришади, улар бу позицияда ҳарбийлар ўрнини эгаллайди. Бу ҳақда Арманистон Миллий хавфсизлик хизмати хабар берди. Чегара участкаси узунлиги 7 километрга тенг.
Чегара қўшинлари Товуш вилоятидаги Беркабер, Воскепар ва Баганис қишлоқлари яқинидаги чегараларни қўриқлашни ўз зиммасига олади. Киранц қишлоғи ёнидаги давлат чегарасини қўриқлаш 24 июлга қадар “ўтиш схемаси бўйича” боради. Худди шу схема бўйича 24 майдан Озарбайжон чегарасининг қарама-қарши участкаларини қўриқлаш озарбайжонлик чегарачилар бўлинмалари томонидан амалга оширилади.
Арманистон ва Озарбайжоннинг чегараларни делимитация қилиш масалалари бўйича комиссиялари 9 апрель куни бир нечта участкаларда чегаралар делимитациясини келишиб олган эди. Арманистоннинг Товуш вилоятида аҳоли делимитация натижаларидан нозори бўлиб намойиш уюштирган эди. Фуқаролар ҳудудлар Озарбайжонга берилганига қарши чиққан.
Шарҳлар