Арманистон парламентининг спикери: Арманистонни Россия ва Беларусь Иттифоқ давлатига қўшилишга мажбурлашяпти

Спикер парламента Армении
Фото: пресс-служба парламента Армении

Арманистон парламенти спикери Ален Симонян, Арманистонни Россия ва Белоруссия иттифоқига қўшилишга мажбурлашга уринишаётгани ҳақида билдирди.

“Албатта, биз хавотирдамиз. Бизнинг хавотиримиз зарба қайси томондан берилишидадир. Кўриниб турибдики, бу зарба Озарбайжон қўли билан берилади ва у суверенитетимизга қарши қаратилади. Катта режа бор: Арманистонни Россия-Беларусь иттифоқ давлатига аъзо қилиш”, – деди у.

Аввалроқ Россия Арманистон парламенти спикери Ален Симоняннинг россиялик чегарачиларни Ереваннинг Звартноц аэропортидан олиб чиқиш зарурлиги ҳақидаги сўзларини нодўстона хатти-ҳаракатлар намунаси сифатида баҳолашини билдирган эди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.