АҚШ Россия ичкарисига зарбалар беришга қўйилган чекловларни олиб ташлаш устида ишламоқда
АҚШ ҳукумати Украина томонидан Америка узоқ масофали қуролидан Россия ҳудудидаги нишонларга ҳужум қилиш учун фойдаланишга қўйилган чекловларни олиб ташлаш масаласини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда давлат раҳбари Жо Байден маълум қилди, деб ёзади “Коммерсантъ”.
Аввалроқ Axios нашри АҚШ яқин вақт ичида Украина армиясига АТАCМS узоқ масофали ракеталаридан Россияга зарбалар беришга рухсат этишини маълум қилганди. Унинг маълумотларига кўра, бу ҳақда АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен 11 сентябрь куни Киевга етиб келганида эълон қилади.
Журналистлар АҚШ президентидан Америка ракеталари билан Россия ҳудудига зарбалар беришга қўйилган чекловни ҳақиқатан ҳам олиб ташлашни режалаштираётгани ҳақида сўради. “Биз айнан ҳозир шу масала устида ишлаяпмиз”, — дея жавоб берди Жо Байден.
Май ойида Харьков вилоятига ҳужум фонида АҚШ Украинага Америка қуроли билан Россия ҳудудига ҳужум қилишга рухсат берганди. Аммо АТАCМS узоқ масофали ракеталаридан Россияга зарбалар бериш тақиқ остида қолаётган эди.
Шарҳлар