Австралияда болаларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланишни тақиқлашмоқчи

Фото: intent solution

Австралия бош вазири Энтони Альбанезе 10 сентябрь куни болаларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш тақиқланишини билдирди. Унга кўра, рўйхатдан ўтиш учун энг кам ёш 14 ёшдан 16 ёшгача қилиб белгиланади. Бош вазир болаларнинг ижтимоий тармоқларга киришини чекловчи федерал қонунлар йил охиригача кучга киришини қайд этди.

Альбанезе ижтимоий тармоқларнинг ёшларга таъсирини “офат” деб атади. Унинг қайд этишича, 16 ёшгача бўлган фойдаланувчилар учун тақиқ ўрнатган маъқул. Австралия ҳукумати келгуси ойларда ёшни текширишнинг турли усулларини синаб кўради.

«Мен болалар ўз қурилмаларидан узоқлашишларини ва футбол ўйнашларини, бассейнларда сузишларини ва теннис ўйнашларини хоҳлайман», – дейди Альбанезе.

«Биз улар ҳақиқий одамлар билан мулоқот қилиш бўйича  ҳақиқий тажрибага эга бўлишларини истаймиз, чунки биз ижтимоий тармоқлар ижтимоий зарар келтиришини биламиз», – дея тушунтиради сиёсатчи.

Консерватив мухолифат етакчиси Питер Даттон ҳукумат таклиф қилаётган ёш чегарасини қўллаб-қувватлашини айтди.

 

 

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.