ОТБ Ўзбекистонда қаттиқ маиший чиқиндиларни бошқаришни яхшилаш учун 60 млн АҚШ доллари ажратмоқда

ОТБ Ўзбекистонда қаттиқ маиший чиқиндиларни бошқаришни яхшилаш учун 60 млн АҚШ доллари ажратмоқда

Осиё тараққиёт банки (ОТБ) 60 млн АҚШ доллари миқдоридаги қарзни маъқуллади, у бутун Ўзбекистон бўйлаб унча катта бўлмаган шаҳар ва қишлоқ ҳудудларида қаттиқ маиший чиқиндиларни бошқариш бўйича хизматларни яхшилаш ва кенгайтиришга ҳамда экологик барқарорликка кўмаклашишга ёрдам беради. Бу ҳақда Anhor.uz нашрига банкнинг матбуот хизмати хабар беради.

«Қаттиқ маиший чиқиндиларни барқарор бошқариш бўйича лойиҳа ҳукуматга норматив-ҳуқуқий базани мустаҳкамлашга, қаттиқ маиший чиқиндиларни бошқариш бўйича хизматларни тақдим этувчи  муассасаларни операционализациялаштиришга, қаттиқ маиший чиқиндиларни йиғиш бўйича хизматлар қамровини яхшилаш ва экологикликни оширишга ёрдам беради. Ушбу лойиҳа доирасида ОТБ атроф-муҳитни ҳимоя қилиш ва иқтисодий ўсишни рағбатлантиришга йўналтирилган ислоҳотларга ўз ҳиссасини қўшишда давом этади», – дейилади хабарда.

Ўзбекистон давлат экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси ҳам лаборатория ускуналари билан таъминлаш ва лаборатория ходимларини ўқитиш йўли билан кучайтирилади. 300 га яқин чиқинди тўплаш учун мўлжалланган транспорт воситаси, 6000 та чиқинди баки ва бошқа ускуналар бутун мамлакат бўйлаб шаҳар ва қишлоқ ҳудудларида чиқиндиларни йиғиш ва вақтинчалик бартараф этиш бўйича хизматларни яхшилаш имконини беради. Шунингдек лойиҳа чиқиндилар айланиши учун барча транспорт воситаларининг GPS-назоратини кенгайтириш ва сервис марказларида қуёш энергиясидан фойдаланиш каби инновацион механизмларни жорий этишни кўзда тутади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.