Россияда ўзбекистонлик йўловчиларни олиб кетаётган автобус ағдарилиб кетди

Фото: Самара

Россиянинг Самара вилоятида йўловчи ташиб кетаётган автобус ағдарилиб кетди, оқибатда икки киши ҳалок бўлиб, 26 киши шикастланди, деб хабар беради “112” Телеграм-канали.

ЙТҲ М5 “Урал — Муханово” автомобиль йўлининг 24-километрида юз берган. Автобусдаги 68 йўловчининг барчаси Ўзбекистон фуқаролари бўлиб, улар Қозоғистондан Нижний Новгородга йўл олган.

Автобус Қозоғистонда рўйхатдан ўтган. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳайдовчи бошқарувни йўқотган ва йўл четидаги ариққа тушиб ағдарилиб кетган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.