ЖАРда автобус кўприкдан қулади, 45 киши ҳалок бўлди

автобус
Фото: Mriya.news

Жанубий Африка Республикасида автобус кўприкдан қулаши натижасида камида 45 киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда SABC радиостанцияси.

ЙТҲ 28 март куни Лимпопо провинциясида юз берган. Автобус ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши натижасида транспорт воситаси Мокопане ва Маркен шаҳарлари оралиғидаги тоғли довонда кўприкдан тушиб, сўнг ёниб кетган. Оқибатда 45 киши ҳалок бўлиб, яна бир неча киши жиддий жароҳатлар олган.

Таъкидланишича, автобус йўловчилари зиёратчилар бўлган, улар Сент-Энгенас шаҳридаги черковга пасха ибодати учун кетаётган бўлган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.