Axios: Байденнинг пойгадан чиқиши Трамп кампаниясини ҳайратда қолдирди

Фото: REUTERS/Elizabeth Frantz

АҚШ президенти Жо Байденнинг президентлик пойгасидан воз кечиш ва вице-президент Камала Харрисни қўллаб-қувватлаш қарори Доналдь Трампнинг сайловолди кампаниясини кутилмаганда ҳайратда қолдирди, деб ёзади Axios Республикачилар партиясидаги манбаларга таяниб.

Уларнинг сўзларига кўра, Трампнинг катта маслаҳатчилари Байден буни эълон қилганида ҳақиқатда пойгадан чиқиб кетганига шубҳа қилишган ва Харрисга ҳужум қилиш учун янги далиллар келтиришга шошилишган.

Одатда сайлов кампанияси билан боғлиқ янгиликларга тезда жавоб берадиган Трамп жамоаси Байденнинг қарорига муносабат билдириш учун икки соат вақт сарфлади, гарчи Трампнинг ўзи бу ҳақ-да ўзининг «Truth Social» тармоғида анча олдин ёзган эди.

Трампнинг сайловолди ташвиқоти бўйича катта маслаҳатчиси Жейсон Миллер Ахиосга Трамп жамоаси “Жо Байдендан тез қутулганидан” ҳайратда қолганини айтган.

“Шахсан мен бу бир ҳафтадан кейин содир бўлади деб ўйладим. Мен Жо Байден Биби билан учрашишга ҳаракат қилади деб ўйладим”, – деган Жейсон Миллер Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняхунинг Вашингтонга ташрифини назарда тутиб.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.