Баҳодир Жалолов финалда ғалати ғалабага эришди
Хабаровскда бўлиб ўтган Совет Иттифоқи Қаҳрамони Константин Коротков хотирасига бағишланган турнирда ўзбекистонлик Олимпиада чемпиони Баҳодир Жалолов ғолиб чиқди. Бироқ унинг ғалабаси финал учрашувидаги баҳсли ғалаба соясида қолиб кетди, деб ёзади UPL.uz.
92 килограммдан ортиқ вазн тоифасидаги баҳсларда иштирок эттган Жалолов финалда ҳамюрти Лазизбек Муллажонов билан учрашган. Жанг ўзининг пассивлиги билан томошабинларни ҳафсаласи пир қилган: иккала боксчи ҳам кам фаоллик кўрсатиб, камдан-кам ва ноаниқ ҳужумлар билан чекланган. Ҳакам бир неча бор агрессив ҳаракат қилишга чақирганига қарамай, рингдаги вазият ўзгармаган.
Барча раундлар якунлангач, ҳакамлар ғалабани Баҳодир Жалоловга беришган, бу эса жамоатчиликнинг турлича муносабатига сабаб бўлган.
Маълумот учун, Жалолов икки карра жаҳон чемпиони, Муллажонов эса жаҳон чемпионатининг бронза медали ва Осиё чемпиони унвонига эга.
Шарҳлар