Байден Навальнийнинг беваси ва қизи билан учрашди
АҚШ президенти Жо Байден Сан-Францискода Юлия ва Дарья Навальнаялар билан учрашди. У уларга Алексей Навальнийнинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик изҳор этди. Байден, шунингдек, 23 февраль куни Россияга қарши янги санкциялар киритилишини маълум қилди.
“Президент Алексей Навальнийнинг ғайриоддий жасорати ва унинг коррупцияга қарши курашдаги меросига нисбатан таҳсинлар айтди… У ўз маъмурияти 23 февраль куни Алексейнинг ўлимига жавобан Россияга қарши янги йирик санкциялар ҳақида эълон қилишини тасдиқлади”, — дейилади Оқ уй пресс-релизида. AFP хабар беришича, Оқ уй Алексей Навальнийнинг жасади унинг онасига қайтарилиши кераклигини таъкидлаган.
Today, I met with Yulia and Dasha Navalnaya – Aleksey Navalny’s loved ones – to express my condolences for their devastating loss.
Aleksey’s legacy of courage will live on in Yulia and Dasha, and the countless people across Russia fighting for democracy and human rights. pic.twitter.com/aiCcgTrws3
— President Biden (@POTUS) February 22, 2024
Шарҳлар