Макрон Украина масаласи бўйича Ғарб етакчилари билан шошилинч учрашувни чақирди
Франция президенти Эммануэл Макрон Украина масаласи бўйича 20 га яқин Ғарб давлати етакчилари билан шошилинч йиғилиш ўтказди. Бу ҳақда Reuters агентлиги Франция раҳбарининг офисига таяниб хабар беради.
Макрон Елисей саройига Германия канцлери Олаф Шольц, Буюк Британия ташқи ишлар вазири Дэвид Кэмерон, Испания бош вазири Педро Санчес, Нидерландия бош вазири Марк Рютте, шунингдек, Скандинавия ва Болтиқбўйи мамлакатлари раҳбарларини таклиф қилди.
Унинг маслаҳатчилари учрашувга сўнгги ҳафталарда можаро авж олгани сабаб бўлганини айтишмоқда.
“Биз [Россия президенти Владимир] Путинга у Украинада ғалаба қозона олмаслиги ҳақида жуда аниқ сигнал юбормоқчимиз. Мақсадимиз, у қандайдир тарзда ғалаба қозонишига ишонишимизни хоҳлаётган бу ғояни йўқ қилишдир”, — дейди Франция президентининг маслаҳатчиси брифингда журналистларга.
Шарҳлар