Ротшильдлар оиласининг 4-барони 87 ёшида ҳаётдан кўз юмди

Фото: Коммерсант

Банкир ва молиячи лорд Жейкоб Ротшильд (4-барон Ротшильд) 87 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Ротшильд фонди томонидан бошқариладиган Уоддесдон мулки Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилди.

Жейкоб Ротшильд оилавий банкдаги фаолиятини 1963 йилда бошлаган. У 1990 йилдан бери Ротшильдларнинг Лондон бўлимининг раҳбари ҳисобланган.

Ротшильдлар – барон унвонига эга машҳур молиячилар ва банкирлар сулоласи. 19-асрда Ротшильдлар дунёдаги энг бой ва қудратли оилалардан бири ҳисобланиб, кўплаб фитна назарияларида қатнашган.

«Ротшильд» сўзи “бойлик” сўзи учун умумий номга айланган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.