НАТО саммитида Байден янглишиб, Зеленскийни “президент Путин” деб таништирди (видео)
АҚШ президенти Жо Байден Вашингтондаги НАТО саммитида Украина президенти Владимир Зеленскийни янглишиб “президент Путин” деб атади. У ўз хатосини шу заҳотиёқ тузатиб, адашиб кетганини фикр-у хаёли “Путин устидан ғалаба қозониш” билан банд экани билан изоҳлади.
“Энди мен қанчалик жасур бўлса, шунчалик қатъий ҳам бўлган Украина президентига сўз бераман. Хонимлар ва жаноблар, президент Путин”, — деди Байден. У ўз хатосини дарҳол англаб, қўшиб қўйди: “Президент Путин? Яъни у президент Путинни ютиб чиқади… Хаёлларим президент Путинни енгиш билан шунчалик банд”.
Зеленский унинг гапларига: “Мен яхшироқман”, — дея муносабат билдирди. “Сиз ниҳоятда яхшироқсиз”, — деб жавоб қилди АҚШ президенти.
Улашиш:
Шарҳлар