Байден Шимолий ва Жанубий Кореяни чалкаштириб юборди
АҚШ президенти Жо Байден адашиб, Жанубий Корея ўрнига, КХДРга ташриф буюрганини айтди, деб ёзади “Коммерсантъ”. Бу ҳақда у Висконсин штатида нутқ сўзлаётганида маълум қилди. Аммо Байден шу заҳоти ўз хатосини тузатиб қўйди.
“Мен бутун дунё бўйлаб сафар қилдим — Шимолий Кореядан… Жанубий Кореядан тортиб, бошқа мамлакатларгача, токи у ерларда компьютер чипларини ишлаб чиқариш заводлари очилишига эришиш учун”, — деди АҚШ президенти.
Эслатиб ўтамиз, Байден июль ойида Вашингтондаги НАТО саммитида Украина президенти Владимир Зеленскийни янглишиб “президент Путин” деб атаган эди.
Улашиш:
Шарҳлар