Байден Исроилга қарши қаттиқ сўзлар етарли эмас деган қарорга келди
АҚШ президенти Жо Байден ва унинг жамоасининг юқори мартабали аъзолари Исроил ва унинг Ғазодаги амалиётларига нисбатан сабр-тоқатлари сўниб бораётганини ҳар ҳафта кўрсатдилар.
Улар Исроилга ҳам, бутун дунёга ҳам норозиликларини билдириш учун тобора қаттиқроқ тилни танламоқдалар.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик Кенгашида ўт очишни тўхтатишни талаб қилувчи резолюцияни қабул қилиш қарори Президент Байденнинг Исроил учун қаттиқ сўзлар етарли эмаслигига қарор қилганини англатади.
Қўшма Штатлар Исроилни Ғазо секторидаги ҳаракатлари учун дипломатик ниқобдан маҳрум қилгани муҳим қадамдир. Бу Оқ уй ва Исроил бош вазири Бинямин Нетаняху ўртасидаги келишмовчилик қанчалик чуқурлиги кўрсатади.
Нетаняху бунга жавобан ўзининг энг яқин иттифоқчисига барча қуроллардан оғзаки зарба берди. Унинг сўзларига кўра, АҚШнинг резолюцияга вето қўймаслик ҳақидаги қарори урушаётган Исроилга зарба бўлиб, 7 октабр куни ХАМАС томонидан гаровга олинганларни озод қилиш ҳаракатларига тўсқинлик қилади.
Биз аввалроқ Ғазодаги ҳалокатли озиқ-овқат танқислиги оммавий ўлимни муқаррар қилишини ёзган эдик.
Шарҳлар