Crocus Group компаниясига қарашли савдо марказлари фаолиятини тиклади

тц
Фото: Crocus group

Crocus Group’нинг савдо-кўнгилочар мажмуалари бугун ташриф буюрувчилар учун қайта очилади, деб хабар берди компания матбуот хизмати. Фожиа содир бўлган жой ёнида жойлашган Вегас Крокус Сити ҳам очилди, деб таъкидламоқда РИА Новости агентлиги.

Крокус Сити Ҳаллдаги ҳужум ва ёнғиндан сўнг, душанба куни Crocus Group матбуот хизмати савдо марказларининг номаълум муддатга вақтинча ёпилишини эълон қилган эди.

Кеча Россия Тергов қўмитаси ёнғин пайтида одамларнинг концерт залини тезда тарк этиши мумкинми ёки йўқлигини текшириб кўришини маълум қилди.

Тергов қўмитаси раҳбари Александр Бастрикин “фавқулодда вазиятларда огоҳлантириш тизимлари қандай ташкил этилгани ва ишлаганини” аниқлашни талаб қилди. Бундан ташқари, терговчилар “одамлар фавқулодда чиқиш йўллари ёрдамида бинони тезда тарк этиш имконига эга бўлганми” деган саволга жавоб беришлари керак.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.