Байден яна Путинни “қассоб” деб атади

biden
Фото: deadline

АҚШ президенти Жо Байден Россия президенти Владимир Путинни яна “қассоб” деб атади ва америкалик сайловчиларни Украинанинг Россияга қарши туришига ёрдам бериш учун бадавлат фуқароларга солиқларни оширишни қўллаб-қувватлашга чақирди.

“Бу билан нима қилишимиз мумкинлигини тасаввур қилинг. Биз федерал бюджет тақчиллигини сезиларли даражада камайтиришимиз мумкин. Кетма-кет бажаришимиз мумкин бўлган жуда кўп ишлар мавжуд. «Жумладан, Украинани қассоб Путиндан ҳимоя қилиш», – деган Байден Шимолий Каролинадаги нутқида.

Хусусан, Байден бадавлат фуқаролар учун даромад солиғини 8,2 фоиздан 25 фоизга оширишни таклиф қилмоқда. Унинг сўзларига кўра, бу яқин 10 йил ичида бюджетга юзлаб миллиард доллар жалб этиш имконини беради.

Аввалроқ, АҚШ президенти 2022 йил 26 март куни Украинага кенг кўламли босқиндан бир ой ўтиб Путинни “қассоб” деб атаган эди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.