Baza канали Тожикистон ИИВга таянган ҳолда маълум қилади: қидирилаётганлар орасидан икки киши ҳозир республикада
Қидирилаётган икки киши ҳозир Тожикистонда – сўз Исмонов Ривожиддин ва Насридинов Махмадрасул ҳақида бормоқда, дея хабар беради Baza Тожикистон Ички ишлар вазирлигига таяниб.
“2023 йилнинг 26 ноябрь куни улар Россия Федерациясидан Тожикистон Республикасига келишган ва ўз уйларида”, — деб ёзади телеграм-канал вазирлик хабаридан иқтибос келтирган ҳолда.
Аввалроқ 29 ёшли Рустам Назаров 22 март куни кун бўйи Самарада қариндошлари билан бўлгани маълум қилинганди.
Интернетда “Крокус Сити Холл”га уюштирилган ҳужумда гумон қилинганлардан бири ҳибсга олингани акс этган видео тарқалмоқда. Ҳибсга олинган шахснинг айтишича, унга ҳужум учун 500 минг рубль ваъда қилинган.
Видеода эркак телеграм орқали номаълум шахслардан кўрсатма олганини айтади: «Мен телеграмда воизнинг дарсини тингладим, унинг ёрдамчиси менга ёзди.»
Видеода гумондорнинг ҳақиқатдан ҳам ҳужумда қатнашганига тасдиқлар йўқ.
Сўроққа тутиш видеоси ҳам “РИА Новости” томонидан эълон қилинган.
Шарҳлар