,

Беларус махсус кучлари Украина билан чегарани кучайтирди

Фото: ТАСС

Беларус Қуролли кучлари махсус операция кучлари бригадаси Украина билан чегарадаги участкалардан бирини кучайтирди, деб ёзади “Коммерсантъ” бригада командири ўринбосари Вадим Бобилевичга таяниб.

“Ҳа, ҳақиқатан ҳам айни пайтда бригадамиз жанубий йўналишда давлат чегараси участкаларидан бирини кучайтириш бўйича топшириқларни бажармоқда”, — деди Бобилевич.

Асосий мақсад сифатида беларуслар хавфсизлигини таъминлаш, чегарани бузиб ўтиш ҳолатларининг олдини олиш, қурол-яроғ ва ўқ-дори етказиб бериш каналларини йўқ қилиш айтилмоқда. Бобилевич қайд этишича, инфратузилма ва коммуникация объектлари қўриқланмоқда. Бригада қурол-яроғ, ҳарбий техника, алоқа воситалари ва учувчисиз учар қурилмалар билан таъминланган.

Эслатиб ўтамиз, январь охирида Россия президенти Владимир Путин ва Беларус президенти Александр Лукашенко Россия ва Беларус иттифоқ давлати медиакомпаниясини тузиш ҳақида қарор имзолаган эди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.