Бельгия уч томонлама сайловларга тайёрланмоқда
Июнь ойида Бельгия фуқаролари федерал парламент, минтақавий қонун чиқарувчи кенгашлар ва Европа парламенти депутатларининг сайловларида иштирок этади. Миллионлаб қоғоз бюллетенлари ўралиб, бутун мамлакат бўйлаб тарқатилмоқда.
“Умид қиламизки, келажакда ҳам бу қоғоз бюллетенлар бўлади. Биз Нидерландия мисолида кўрдик, улар қоғозда овоз беришга қайтишди. Валлонияда ҳам, чунки кўп одамлар рақамли усулдан қўрқади. Қоидабузарликлар бўлиши мумкин. Бундан ташқари, бу нарх масаласи: қоғоз билан ишлаш электрон овоз беришни ташкил қилишдан кўра арзонроқ, – дейди Том Дешильдре, Inni Group бошқарувчи директори.
Бельгияда сайловлар ҳар беш йилда бир марта бўлиб ўтади, бу йил улар учинчи марта Европа билан бир вақтда ўтказилмоқда. Фландрияда Фламанд миллатчилари фаворит ҳисобланади, мамлакатнинг француз тилида сўзлашувчи қисмида Валлонияда, социал-демократлар ва ўта чаплар етакчилик қилмоқда.
Сайловлар 9 июнга белгиланган.
Шарҳлар