Россиянинг Белгород вилоятида 7 та аҳоли пунктига киришда блокпостлар ўрнатилди

белгород
Фото: Youtube

Россиянинг Белгород вилояти губернатори Вячеслав Гладков маълум қилишича, 20 мартдан Козинка, Глотово, Гора-Подол, Безимено, Новостроевка-первая ва Новостроевка-вторая қишлоқлари, шунингдек, Грайворон шаҳри ҳудудларига кириш чекланади.

Ушбу аҳоли пунктларига кириш жойларига блокпостлар ўрнатилади, постларда Ички ишлар вазирлиги, Росгвардия, чегара хизмати, Мудофаа вазирлиги ходимлари ва маъмурият мансабдорлари ўтиради.

Губернатор қайд этишича, маҳаллий маъмурият аҳолини эвакуация қилишга чақирган, аммо баъзилар бундан бош тортган. “Бошида одамлар “йўқ, қоламиз” дейишди, ўққа тутишлар кучайганидан кейин “олиб кетинглар” дея бошлашди. Лекин бошқа одамлар ҳаётини хавф остига қўймаган ҳолда, уларни олиб кетиш энди жисмонан имконсиз”, — деди Гладков.

Шунингдек, 21 мартдан вилоят маъмурияти бир қатор аҳоли пунктлари фуқароларига бепул озиқ-овқат тўпламларини тарқатади. Аҳолининг бир қисми март ойи учун уй-жой ва коммунал тўловлардан озод этилади. Бундан ташқари, 22 март куни 1,2 минг бола вилоятдан Пенза, Тамбов ва Калугага юборилади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.